Мотивация ҳақида гапирганимизда биз одамда бирор йўналишда ҳаракат қилиш учун ички эмоционал, ҳиссий ҳолатнинг мавжудлигини кўзда тутамиз. Мотив ўзбекчага таржима қилинганда ҳаракатга интилиш деган маънони билдиради. Эмоционал ҳолат, одатда, ҳаракат предметига тааллуқлли бўлмаган бир қанча сабабларга кўра юзага келади. Масалан, ёш йигит олий ўқув юртининг ўзи қизиқмайдиган йўналишига фақат у яхши кўрадиган қиз шу ерда ўқиётганлиги учунгина кириши мумкин. Ҳаётда шунга ўхшаш мисолларни кўплаб топишингиз мумкин.
Агар сиз америка киноижодкорларининг “полиция академияси” фильмини кўрган бўлсангиз, унда полициячилар сафига қўшилган йигитларнинг бу ерга жалб қилган фикрлари турлича бўлганлигини кўрасиз. Улар “Мен ўзимни ҳимоя қилишни ўрганишни хоҳлайман”, “Бизга ўхшамайдиган одамларни кўришни хоҳлайман”, “Уйдагиларнинг мижғовланишидан қочиб кетишни хоҳлайман” ва бошқа шунга ўхшаш фикрлар таъсирида бу академияга келиб қолишади.
Тасодифий мотивлар одамнинг ҳаётини умуман ўзгартириб юборувчи қарорлар қабул қилишга чорлайди ва оқибатда бу одам нима сабабдан ўзи шундай ҳаракат қилганлигини била олмай юради. Бу мотивлар ўзи майда ва арзимас бўлса ҳам уларнинг таъсирида қабул қилинган қарорлар жуда катта ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Жуда кўпчилик кишилар жуда қизиқ ёзилган романтик асарлар таъсирида геолог, фотограф, илмий тадқиқотчиликни ўзига касб қилиб олади. Айримлар тармоқли маркетингда кимнингдир эришган ютуқларидан илхомланиб, тармоқли маркетингга боши билан шўнғийди ва маълум вақт ўтгандан кейин бизнесни ва унга муваффақият келтирмаган бутун тармоқли маркетингни қарғай бошлайди. Худди шундай ҳолат таълим жараёнида ҳам учрайди. Бирор касбнинг нуфузига учиб, шу йўналишга ўқишга кирган кишилар кейинчалик бутун умрларини ана шу касбга бағишлашга ва бу касбни бекорга танлашгани учун ўзларини ёки уларни бу йшлга бошлаган бошқа кишиларни сўкш билан ўтказишади. Улар бу вақтда бойлик, нуфуз уларнинг олган маълумотларига боғлиқ эмаслигини анча кеч тушуниб етишади ва тушунганларидан кейин ҳам буни ўзгартиришга ҳаракат қилишмайди.
Келинг яхшиси мотивация нималиги ва ундан қандай фойдаланиш мумкинлигини кўриб чиқамиз.
Мотивация ички ва ташқи бўлиши мумкин. Бу қандай бўлиши ва унинг таъсирини қуйида кўриб чиқамиз.
Битта қари кишининг деразаси остида болалар футбол ўйнашарди ва уларнинг шовқинлари унга халақит берарди. Уларга мурожаатлар ва илтимослар таъсир қилмасди. Бу шовқиндан қутулиш учун у ўйлаб-ўйлаб шундай қарорга келади. Бир куни у болалар олдига чиқади ва уларга: “Бугун сиз жуда яхши ўйнадингиз. Шунинг учун сизларнинг ҳар бирингизга бир доллардан бераман”. Бу болаларга қандай таъсир қилганини тасаввур қилавериш мумкин. Улар ўзларии мазза қилиб ўйнаганлари учун пул ҳам олишган эдида. Улар жуда хурсанд бўлишади.
Эртаси куни уй эгаси болалар олдига чиқади ва уларга: “Болалар бугун менинг пулим озроқ, шунинг учун сизларнинг ҳар бирингизга фақат 50 центдангина беришим мумкин” дейди. Болалар пулни олишади ва кечагига қараганда камроқ иштиёқ билан ўйнашади.
Эртаси куни болалар 20 центдан олишади ва уй эгаси уларга: “Эртага ҳам келинглар. Мен сизга 5 центдан бераман” дейди. Бунга нисбатан болалар: “Яна нима. Биз сизга бор-йўғи 5 цент учун ўйнаймизми?” дейишади ва кетишади. Шундай қилиб бу одам болаларнинг шовқинидан қутулади.
Хўш бу ерда уй эгаси нима қилди? У болаларнинг ички мотивациясини (югуриш, чопиш, шовқин қилиш, ўйнаш) ташқи мотивацияга (пул олиш) алмаштирди ва кейин эса бу ташқи мотивацияни тўхтатди. Шу йўл билан болаларнинг ички мотивациясини йўққа чиқарди ва ўзига ёқимсиз бўлган ҳолатдан қутулди.
Бирор ишни бошлаган одамларнинг дастлабки ички мотивацияси қаерга йўқолади?
Ҳаммаси жуда оддий. Раҳбарлар уларнинг ташқи мотивациясига жуда катта эътибор беришади ва ички мотивацияни эсдан чиқаришади.
Ички мотивация
Ички мотивация – бу одамнинг ичидан туртиб турадиган ва уни ҳаракатга келишга мажубрлайдиган кучдир. У доимо бирор нарсага интилишга, бир жойда туриб қолмасликка, ўз жамоангизни ёки ташкилотингизни ташкил қилишга ундаб туради. Буларнинг ҳаммасини сиз ўзингизнинг ва бошқаларнинг ҳаётини яхшилаш учун қиласиз.
Ички мотивация – бу қийинчиликлар ва муваффақиятсизликлар даврида бизни ушлаб турадиган ва қиздирадиган “ёқилғидир”. У ҳаракатга келишга ундайди.
Мисоллар:
- Орзу, амалга ошганлик
- Ғоялар, ижодиёт
- Ҳаётда ўз ўрнини топиш
- Ишонч
- Қизиқувчанлик
- Саломатлик
- Кимгадир кераклиликни ҳис қилиш
- Шахсий ривожланиш
- Мулоқотга бўлган эхтиёж
Хоҳлаган бир ишни бажаришда муваффақиятга эришишининг энг биринчи ва энг муҳим сири – бу иски мотивацияни пасайтирмасдан ушлаб туришдир.
Ташқи мотивация
Ташқи мотивация – бу ташқи ижтимоий муҳитда сизнинг эришганларингизни кўрсатиб турувчи нарсалардир.
Мисоллар:
- пуллар
- карьера
- статус
- тан олиниш
- нуфузни оширувчи нарсалар (уй, квартира, машина)
- турмуш эстетикасининг юқори даражаси
- саёҳат қилиш имконияти
сизнинг ташқи мотивациянгиз доимий равишда ўзгариб туради. Сиз кечагина фақат оилангизни боқиш учунгина ишлаётган эдингиз. Кейин бизнесни бошладингиз ва болаларингизга энг яхши маълумотни беришни, янги уй олишни, янги машина сотиб олишни хоҳлаб қолдингиз …
олтинг балиқ ва балиқчи ҳақидаги эртакни эслайсизми? Ундаги кампирнинг истаклари ташқи мотивацияга мисолдир.
Ички ва ташқи мотивациялар ўзаро мутаносиб бўлгандагина энг самарали бўлади.
Бизнесда муваффақиятга эришишининг иккинчи сири – ички ва ташқи мотивациялар орасидаги мувозанатни сақланг.
Мотивациянинг ижобий ва салбий факторлари
Ҳаётда бўлиши мумкин бўлган мотивацион факторларнинг ҳаммасини интуитив равишда тушунарли бўлган иккита ғояга ажратиш мумкин:
- оғриқлардан холос бўлиш
- лаззатланиш
Бу ҳолда иккала фактор ҳам ички ёки ташқи бўлиши мумкин. Агар сизнинг ҳаракатларингизда иккала фактор ҳам иштирок қилаётган бўлса, жуда кучли олдинга силжиш бўлади. Яъни бу факторларнинг биттаси орқадан итарадигин, иккинчиси эса олдиндан тортадиган локомотив вазифасини бажаради.
Мотивациянинг бу типлари турли йўналишларда, турли натижалар билан ва турлича таъсир кўрсатади. Ҳамма одамлар маълум даражада иккала мотивация типидан ҳам фойдаланишади. Лекин бунда уларнинг биттасини кўпроқ афзал кўришади.
Мотивация факторлари уларнинг ҳолати билан қандай алоқада бўлади?
Ички
|
Ташқи
| |
Ижобий
|
Орзу, амалга ошганлик, Ғоялар, ижодиёт, Ҳаётда ўз ўрнини топиш, Ишонч, Қизиқувчанлик, Саломатлик, Кимгадир кераклиликни ҳис қилиш, Шахсий ривожланиш, Мулоқотга бўлган эхтиёж
|
Пуллар, карьера, статус, тан олиниш, нуфузни оширувчи нарсалар (уй, квартира, машина), турмуш эстетикасининг юқори даражаси, саёҳат қилиш имконияти
|
Салбий
|
Амалга ошмаганлик, ерга урилишни ҳис қилиш, , саломатликни йўқотиш, мулоқотнинг етишмаслиги, ҳимояланганликнинг етишмаслиги
|
Хайфсан, ойлик маошни камайиши, статуснинг пасайиши, тан олинмаслик, ҳаёти ёки саломатлигига таҳдид
|
Бундан қаерда ва қандай фойдаланиш мумкин?
Ўз жамоангизни ҳам, ўзингизни ҳам мотивлашингиз мумкин. Бунда иккита нарсага эътибор беринг:
- кимнидир илхомлантириш, орзусига эришишга ишонч ҳосил қилиш учун олдин ўзингизнинг ичингизда аланга бўлиши керак.
- максимал муваффақиятга фақат ички ва ташқи мотивациялар орасида мувозанат бўлгандагина эришиш мумкин.
Шундай қилиб сизнинг олдингизда учта вазифа турибди:
- ички мотивацияни алангалатиш
- бошқаларга ғалабага ундаш
- мувозанатга эришиш
Мувозанатда ўз-ўзини мотивлаш
Агар сиз қаердан келаётганингиз ва қаерга кетаётганлигингизни билсангизгина ҳар қандай ҳаракатингизни олдиндан режалаштиришингиз ва унига эришишингиз мумкин. Ҳар қандай муваффақиятли ҳаракат хоҳишдан бошланади.
Етакчи – бу ички мотивлар асосида ҳаракат қилувчи ва маълум вақт давомида ташқи мотивлардан воз кеча оладиган (кечиктирилган мукофот) кишидир. Шундай экан етакчининг мотивацияси фақат ички ижобий ёки салбий мотивациядир.
- У орзудан бошланади.
- Орзуга эришиши учун узоқ муддатли мақсадлар аниқланади ва ёзиб қўйилади.
- Узоқ муддатли мақсадлар қисқа вақт бўлакларига – қисқа муддатли мақсадларга ажратилади.
- Қисқа муддатли мақсадлар учун кундалик режа тузилади.
Мана шундай илхомлантирувчи жараёнда бундай зерикарли ишларни қилишнинг нима кераги бор деб сўрарсиз? Бу шунинг учунки, мотивация – бу фақат локомотивнинг двигателидир. Мақсадга эришиши учун манзил қаердалигини биладиган машинист, бу манзилга элтадиган рельслар ва ушбу машинанинг созлигини таъминловчи кишилар керак бўлади. Яъни аниқ мақсадларсиз мотивация – бу мушакбозликка ўхшайди. Шовқини ҳам, ёруғи ҳам кўп бўлади, лекин фойдаси бўлмайди.
Режалаштириш, мақсадларни қандай қўйиш ҳақида бошқа мақолаларда ёзганман. Шунинг учун уларни бу ерда келтириб ўтирмайман. Лекин энг асосий нарса мақсад қўйиш ва режалаштириш жуда муҳим эканлигини эсдан чиқарманг.
Ички қаршиликни қандай енгиш мумкин
Ҳар биримизнинг ичимизда ички саботажчи яширингин. Бу бизнинг шахсимизнинг негатив томонидир. У жуда хавфли ва айёрдир. У ҳамиша сиз кутмаган пайтда пайдо бўлади. У истиқболли ишни бошлашимиздан тўхтатиб қолади ёки бошлаб қўйган ишингизнинг орқага кетиши учун ҳамма ишни қилади. Уни таниб олиш ва тушуниш ўз устингизда ишлашда жуда муҳимдир. Бирор ўзингиз учун муҳим бўлган ишни бошламоқчи бўлсангиз, у бош кўтаради ва секингина гапира бошлайди: “Буни қилишининг нима кераги бор? Ҳаммаси фойдасиз”, “Ҳамма қатори яшайвер”, “Сен бошқалардан яхши бўла олмайсан, бу ишингни ташла”.
Сизнинг негатив томонингиз айтган шу ва шунга ўхшаш фикрлар янги ишни бошлашдан тўхтатиб қолиши ва ҳар қандай фаолиятга бўлган қизиқишингизни сўндириши мумкин.
Айтайлик, сиз бирор ўсиш, ривожланиш мумкин бўлган корхонага ишга кирдингиз. Ёшсиз, энергияга бойсиз. Муваффақиятга олиб келиши мумкин бўлган бирор янгилик киритмоқчисиз. Бу сотишнинг янги усули ёки техник янгилик бўлиши мумкин. Лекин сиз эндигина ишга киришаман деб турганингизда, ички саботажчи бош кўтаради ва сизнинг ишлаш иштиёқингизни сўндиради. У сизга қуйидагиларни айта бошлайди:
Ўхшамай қолса нима бўлади?
Агар ҳамкасбларинг сени қўллаб-қувватлашмаса нима бўлади? Улар сенинг устингдан кулишади.
Сенинг бошқа ишларинг анчагина, бунга вақтинг йўқ.
Ҳар битта ахмоқ ҳам бунинг иложи йўқлигини билади.
Ҳали бундай ишларни қилишга ёшлик қиласан.
Сен бунча кўп тўсиқларни енгиб ўта олмайсан.
Унинг энг ёқимли усулларидан бири – бу кейинга қолдиришдир. У бу усулни жуда кўп марта қўллайди ва буни қуйидагича асослайди: “Ҳозир эмас, ҳали улгураман”, “Шошилиш керак эмас”, “Мен буни кейинги ҳафтадан (ойдан, йилдан) бошлайман” ва шунга ўхшашлар. Кейинги ҳафтада эса у буни яна бир ҳафтага қолдириш учун албатта баҳона ўйлаб топади. У турлича баҳоналар топади, об-ҳавони, вақт етишмаслигини, шароитни пеш қилади ва сизнинг муваффақиятга эришмаслигингизни таъминлайди.
Унинг негатив таъсиридан қутулишнинг йўли борми? Бунда сизга гештальт психологлар томонидан ўйлаб топилган машқлар ёрдам беради.
Қарши хужумга ўт!
Ички саботажчи биринчи галда сизнинг ўзингизга бўлган ишончингизни сўндиришга уринади. Энг асосийси – унинг сизнинг интилишларингиздан устун келишига йўл қўймасликдир. Унга қарши ўзингизнинг аргументларингизни, далилларингизни қўйинг.
Қуйида қарши даллилларнинг бир нечтаси келтирилган.
- Бунга эришиш мумкин эмас. Лекин ҳамиша уриниб кўриш мумкин! Бундан нима чиқишини эса кўрамиз!
- Менинг бошқа ишларим жуда кўп. Лекин бу иш учун бир соат ажратишим мумкин!
- Шошилма, вақтинг кўп. Вақт кутиб турмайди, кеч бўлмаслиги учун ҳозир ишни бошлаш керак.
- Жуда кўп қийинчиликларни ва тўсиқларни енгиб ўтиш керак. Тўсиқлар ва қийинчиликлар уларни енгиш учун яратилган!
Ички саботажчини енгиш ва жим бўлишга мажбурлаш осон иш эмас. Чунки у фақат сизнинг овозингиз эмас. У атрофдагилар, ота-онангиз, дўстларингизнинг таъсиридир ҳам. Улар сизга доимо “Ўзингни кўрсатаверма, ҳаммага ўхшаган бўлавер” дейишади. Бу психологияда ички назоратчи деб аталади. У билан баҳслашиш, ишонтириш ва сизнинг “Мен”ингиз устун келиши учун барча ишларни қилишингиз шарт.
Ички саботажчи билан ишлаш учун қўлланиладиган бошқа усул у билан актив ҳиссий диалогга киришишдир.
Қайта ифодалаш
Ўзингизнинг саботажчингизни ишонтиринг. Унинг тизгинида юрманг. Унинг таъсирини йўққа чиқарадиган далиллар келтиринг. Мисол:
- Буни қила олмайсан. Ҳеч нарса чиқмайди. Алдаяпсан! Мен ҳаммасини бажараман!
- Сенинг бундан бошқа ҳам муҳим ишларинг бор. Бунинг учун мен ҳамиша вақт топа оламан. Бу жуда муҳим иш. Мен ялқов эмасман ва ўз ялқовлигимни ҳаспўшламайман!
- Бу ишни бошлашга арзийдими? Албатта арзийди, чунки …
Конструктив музокаралар
- Сиз амалга оширмоқчи бўлган ишингиз ҳақида ўйланг. Режангиз амалга ошганини тасаввур қилинг. Энди эса бу ишларингизга халақит бериши мумкин бўлган нарсалар ҳақида ўйланг. Бу ҳолатни тасаввур қилинг.
- Ўйлаган ишингизга халақит берувчи куч ёки саботажчини тасвирланг.
- Энди эса ўзингиз саботажчининг ролини ўйнанг ва ўзингизнинг лойиҳангизнинг амалга ошишига қаршилик кўрсатинг. Бундан қандай фойда кўришингизни айтинг. Бу сизга нима учун керак?
- Ўзингизнинг ҳақиқий “Мен”ингизнинг саботажчи билан учрашувини тасаввур қилинг ва у билан конструктив музокара ўтказинг. Унга нималарни айтишингиз мумкинлигини ўйланг ва ёзинг. Уни қайси далиллар фикрини ўзгартиришга мажбур қилиши мумкин?
Ўзини оқлашларнинг тахлили
- Саботажчининг ўзини оқлашларини тўлиқ ёзиб чиқинг. Масалан: Мен ўйлаган ишимни амалга ошира олмайман, чунки:
Мен жуда бандман
Қобилиятларим етарли эмас
Мен бунинг учун жуда ёшман (қариман)
Мени ҳеч ким қўллаб-қувватламайди.
- Бу ўзини оқлашларни тахлил қилинг. Ўйлаб кўринг, нимага сиз айнан уларни қўллаяпсиз? Ҳақиқатан ҳам бу шароитлар тасаввур қилганингиздек енгиб бўлмасми? Кўпинча одамлар таваккалчилик қилишдан, хато қилишдан, муваффақиятсизликдан қўрқиш натижасида ўзларини оқлай бошлайдилар. Бунда психологик ҳимоя механизмлари ишга тушади. Одам ўзи ҳақидаги фикрини тегишли даражада ушлаб туришга ҳаракат қилади. Мумкин бўладиган муваффақиятсизликлар одамнинг ўзига бўлган хурмати ва баҳосининг пасайиб кетишига олиб келиши мумкин. Бу эса муваффақиятсизликдан қочишга олиб келади. Фақат ҳеч нима қилмайдиган одамгина хато қилмаслиги мумкин. Натижада ҳаётий пассивлик ва ҳар қандай ишни бошлашдан қочиш ривожланади. Бундай одам ҳеч нимага эриша олмаслиги турган гап. Чунки улар ҳали бирор ишни бошламасданоқ енгилганлигини тан олишади. Бўлиши мумкин бўлган муваффақиятсизликлардан қўрқманг! Муваффақиятсизликлар сиздан қўрқиши керак!
Бошқаларни мотивлаш
Жамоани мотивлашда турли одамларга турли факторлар таъсир кўрсатишини ҳисобга олиш керак. Бировларни юқорига интилиш мотивласа, бошқаларни орқадаги оғриқ мотивлайди.
Юқорига интилувчилар қулайликка жуда кам эътибор беришади. Улар шахсий ютуқлар ва ташкилотнинг мақсадларига етишидан мотивланишади.
Оғриқдан ва атрофдаги шароитлардан мотивланадиганлар бўлса уларни қулайлик зонасидан чиқарадиган имкониятлардан қочишга уринишади. Улар жараёнга вазифага нисбатан кўпроқ йўналишган. Фақат орқадан нимадир уларни олдинга интилишга мажбур қилсагина олға юришади.
Бунда ишдан қониқиш ҳосил қилиниши мотивловчи (ички ижобий) ва қўллаб-қувватловчи (ташқи ижобий) факторларнинг ўзаро нисбатига боғлиқ. Бунда қўллаб-қувватловчи факторлар сифатида пул, шароитлар, иш воситалари, хавфсизлик, ишончлилик қаралади. Мотивловчи факторлар сифатида эса ривожланиш, эришиш, жавобгарлик ва ваколат майдонга чиқади.
Агар иккала гуруҳдаги факторлар ҳам бўлмаса, ишлаш мумкин бўлмайди.
Агар фақат қўллаб-қувватловчи факторларгина бўлса, ишдан кўнгил тўлмаслик даражаси минимал даражада бўлади.
Агар фақат мотивловчи факторларгина бўлса, ходим ишни яхши кўради, лекин уни ўзига рухсат бера олмайди.
Агар иккала гуруҳдаги факторлар ҳам мавжуд бўлса, иш максимал даражадаги лаззат бағишлайди.
Мустаҳкамлаш қонуни ташқи мотивация воситаси сифатида
Оддийгина нисбатга эътибор беринг: агар фақат ташқи ижобий факторларгина мавжуд бўлса, олдинга силжиш мумкин. Лекин фақат ташқи салбий факторларгина мавжуд бўлса, ҳеч қандай олға интилиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Буни ҳайвонларни қўлга ўргатиш жараёни мисолида кўришимиз мумкин. Ҳамма ҳайвонлар ўз тажрибаларини ёқимли ва ёқимсизга ажратишади. Ҳайвонларни қўлга ўргатиш ва тарбиялаш (шу жумладан болаларни ҳам) мана шу оддий принципга асосланган. Ўзини тутишни бошқариш бўйича энг ажойиб назария “мустаҳкамлаш қонуни”дир. У психолог-тарбиячи Е.Л.Торндайк томонидан яратилган. Кейинчалик Б.Ф.Скиннер томонидан бу дастлабки методика яхшиланган ва у самарали ишлайдиган шароитлар тасвирлаб берилган. Оддий қилиб айтганда “мустаҳкамлаш қонуни” қуйидагича: “Кутилаётган эффектни берадиган ҳаракат қайтарилади”.
Бошқача айтганда сизнинг ҳаракатларингиз натижасида пайдо бўладиган нарсалар сизга ёқса, сиз уларни яна қайтарасиз. Мисол тариқасида оқ кийим кийиб юрганингизда сизга бошқалар хушомадлар қилишадиган бўлишса, сиз кўпроқ оқ кийимда юришга ҳаракат қиласиз. Агар кўк кийимда юрганингизда одамлар сизнинг соғлигингиз ҳақида сўрайверишса, сиз бундан тегишли хулоса чиқариб олишингиз турган гап. Бунда ақл қуйидагича ишлайди: менимча кўк ранг менга ярашмаса керак. Теннисчи ўтган сафар ўйинда ютган ракеткасини бу сафар ҳам қўлидан қўймаслиги ва ундан олдинги сафар ўйнаганда ютқизган ракеткасини отиб юборишини нима деб ўйлайсиз? Бу бидъатми? Йўқ, бу шунчаки “мустаҳкамлаш қонуни” ёки бошқача айтганда ташқи мотивациядир!
Яна битта қизиқ қонун мавжуд: “Ҳар битта одам муаммо билан бирга уни ҳал қилиш учун керакли энергияни ҳам олади”. Бундан келиб чиқадики одам энергияга фақат муаммони ҳал қилиш учунгина эга бўлади. Ялқовлик бўлса – энергиянинг йўқлиги, яъни муаммоларнинг, олдига қўйилган вазифаларнинг йўқлигидир.
Керакли ўзини тутишни мустаҳкамлаш учун риоя қилиш керак бўлган яна бир нечта ташқи мотивация принциплари мавжуд.
- Одамлар ва ҳайвонлар ўз ҳаётий тажрибаларини ёқимли ва ёқимсизга ажратишади.
- Фақат исталган ўзини тутишгина мустаҳкамланиши керак.
- Мустаҳкамлаш дарров амалга оширилиши керак.
- Одатлар (жумладан оғир меҳнат билан орттирилганлари ҳам), мустаҳкамланмаса, тез орада эсдан чиқади.
- Исталмаган ўзини тутиш ёқимсиз ассоциацияларни пайдо қилиши керак ёки ҳеч қандай ассоциациялар пайдо қилмаслиги керак. Жазолаш билан кўпгина нарсаларни бузиш мумкин, лекин ҳеч нарсани яратиш мумкин эмас.
- Ҳеч қачон исталмаган ўзини тутишни мустаҳкамламанг.
Охирги пункт жуда муҳимдир. Агар сиз болага бир неча марта хонани тозалашни айтсангиз ва кейин жонингизга текканидан бу ишни ўзингиз қилсангиз, кейинги сафр унинг нима қилишини ҳозирданоқ айтиш мумкин.
Мотивацияни мувозанатлаш
1959 йилда Ф. Эмери ва Е. Тристлар психологик талабларни қондириш учун керакли шароитларни яратувчи ишни ташкил қилишнинг олтита талабини ишлаб чиқишган:
- Иш турли-туман ва ижодий бўлиши керак
- Ишда ривожланиш имконияти бўлиши керак
- Ўз иш участкасида мустақил қарорлар қабул қилиш имконияти мавжудлиги
- Ҳамкасблар орасида тан олиниш ва гуруҳга таллуқли бўлиш имконияти
- Қўллаб-қувватланишни ҳис қилиш
- Эртаги кунга ишонч
- Муваффақиятнинг ташқи атрибутлари: рағбатлантириш, мақтов, хушомад, мукофот ва бошқалар.
Ишни мотивловчи ташкил қилишнинг 15 белгиси
-
- Ҳамма ҳаракатлар маъноли бўлиши керак. Бу биринчи навбатда бошқалардан бирор ишни бажаришни талаб қиладиганлар учун таалуқлидир.
- Кўпчилик одамлар иш учун жавоб беришса, фаолият натижасига ўзларининг таъсири катталигини сезиб туришса, одамлар (мижозлар) билан ишлашга таалуқлилигини билиб туришса хурсанд бўлишади ва ўз эҳтиёжларини қондирган ҳисоблашади. Улар ўзларининг ҳаракатлари бирор аниқ одам учун муҳим эканлигини билишни хоҳлашади.
- Ҳар ким ўзининг нималарга қодир эканлигини кўрсатишни хоҳлайди. У ўзининг қобилиятларини ва қийматлилигини исботлашга ҳаракат қилади. У айнан ўзи компетент бўлган масалаларда унинг иштирокисиз қарорлар қабул қилинмаслигини хоҳлайди.
- Ҳар ким ўзини меҳнатда кўрсатиш, ўзини натижаларда кўриш, бирор нарса қила олишини исботлашга уринади. Иложи борича ана шу бирор нарса уни яратган одамнинг номини олиши керак. Бу алоҳида одамга ҳам гуруҳга ҳам таалуқли.
- Амалда ҳар бир одам ўз ишини қандай яхшилаш ва уни ташкил қилиш ҳақида ўз фикрига эга. У ўз мақсадларини амалга оширишни хоҳлайди ва санкциялардан қўрқмайди. У ўзининг фикрини бошқалар қизиқиш билан кутиб олишларини хоҳлайди.
- Одамлар ўзларининг аҳамиятли эканликларини ҳис қилишни хоҳлашади. Ҳар бир одам унинг меҳнати умумий муваффақият учун муҳим эканлигини билади.
- Ҳар бир одам муваффақиятга интилади. Муваффақият – бу амалга ошган мақсадлардир. Одамларда уларнинг даражаси ва бажариш вақти бўйича ўлчаш мумкин бўлган мақсадлар ишлаб чиқилган.
- Тан олинмаган муваффақият кўнгил қолишига олиб келади. Ҳар бир яхши ишлайдиган одам тан олиниш ва моддий ҳамда маънавий рағбатлантирилишини кутади.
- Одамлар ахборотни қандай тарзда ва қандай тезлик билан олишларига қараб, ўзларининг ўша одам назарида ва умуман тизимнинг назарида ҳақиқий аҳамиятлари қанчалик эканликлари ҳақида хулоса чиқаришади. Агар улар ахборотни кечикиб ва қийинчилик билан олишса, ўзларини ерга урилган, даражалари пасайтирилган деб ҳис қилишади.
- Одамлар уларнинг ишидаги ўзгаришлар ҳақидаги қарорлар, ҳатто бу ўзгаришлар позитив бўлса ҳам, уларнинг билимлари ва тажрибаларини ҳисобга олмасдан қабул қилинган бўлса, бунга салбий муносабатда бўлишади.
- Ҳар бир одамга ўзининг меҳнатининг сифати ҳақидаги ахборот керак. Бунинг устига бу ахборот оператив тарзда берилиши керак. Шунда у ўз ҳаракатларига ўзгартиришлар киритиши мумкин. Ҳар бир одам уни қандай масштаб билан ўлчашларини энг бошиданоқ билгиси келади. Буни поезд кетиб бўлганидан кейин олиши керак эмас.
- Ҳеч кимга ҳам ташқридан назорат қилишлари ёқмайди. Ҳар қандай иш ўз-ўзини назорат қилишнинг максимал даражасида энг самарали бўлади. Бевосита кўриниб турган натижалар ишга қизиқишни оширади.
- Кўпчилик одамлар иш жараёнида янги билимларни эгаллашга интилади. Ривожланишга кўмаклашадиган юқори талаблар, пасайтирилган талабларга нисбатан яхшироқ қабул қилинади. Агар иш жуда осон ва ривожланишга имкон бермайдиган бўлса, фаолият турини алмаштириш мумкин.
- Агар уларнинг интилишлари ва олган натижалари фақат уларнинг ишининг янада ошишига олиб келишига ёмон муносабатда бўлишади. Агар бу қўшимча маош билан тақдирланмаса, янада оғирроқ таъсир қилади. Шу йўл билан ташаббусни бўғишади.
- Бутун тармоқда ишни ташкил қилишда ташаббус кўрсатиш, индивидуал жавобгарлик учун имкониятнинг
,Муваффақият-муваффақиятлар ичида қоқилиб,сурилиб олға боришдир"
ОтветитьУдалить